2018-01-24 15:14:00

ҲИНДИСТОНДАГИ ЖУРНАЛ ЎЗБЕКИСТОННИНГ САЙЁҲЛИК САЛОҲИЯТИ ҲАҚИДА

Ҳиндистонда нашр этиладиган оммабоп “TravTalk” журнали саёҳат ишқибозлари эътиборини мамлакатимизга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон табиатининг гўзаллигига бағишланган ахборот материалини эълон қилди.Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ўзининг тарихий меъморий ёдгорликлари, маданий ва тарихий мероси билангина эмас, балки ноёб ва гўзал табиати билан ҳам дунёнинг миллионлаб сайёҳлари эътиборини оҳанрабодек тортмоқда.

Мазкур ахборот материалида таъкидланганидек, ажойиб тоғлар, эртакмонанд кўллар, дарё ва саҳролар сайёҳларда унутилмас таассуротлар қолдирмоқда.

“TravTalk”   журнали сайёҳликка ихтисослашган нашр бўлиб, қарийб 40 минг нусхада чоп этилади. Ҳиндистонда фаолият кўрсатадиган йирик авиа ва сайёҳлик компаниялари, бизнес, маданий-академик ва жамоатчилик доираларининг вакиллари ушбу журналнинг доимий ўқувчилари ҳисобланади.

“Туркистон-пресс”