2018-01-25 09:05:00

САМАРҚАНДДА ИККИНЧИ ТРАМВАЙ ЛИНИЯСИ ҲАМ ИШГА ТУШАДИ

Жорий йил 30 январдан Самарқанд шаҳрида “Вокзал — Сиёб бозори” йўналиши бўйича 2-трамвай линияси расман ишга тушади. 

Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Янги йўналиш бўйича синов сафари бугун, 25 январда ўтказилади. Етказиб келинган травмайлар айни вақтда эксплуатацияга тайёрлаб қўйилган. “Вокзал-Сиёб бозори” йўналиши 5 километрдан иборат бўлиб, 18 та бекатни ўз ичига олган. Ҳар қатнов оралиғи 7 дақиқа. Йўловчи бу йўналишда шаҳар вокзалидан Сиёб бозорига 20 дақиқада етиб олиши мумкин.

“Туркистон-пресс”