2018-01-25 10:13:00

2018 ЙИЛГИ СУПЕРЛИГАДА “НЕФТЧИ” ВА “СЎҒДИЁНА” ҚАТНАШАДИ

24 январь куни футбол бўйича 2018 йилги Суперлига иштирокчилари рўйхати маълум бўлди.

Янги мавсумда Жиззахнинг “Сўғдиёна”ва Фарғонанинг “Нефтчи”клублари Суперлигада иштирок этишади.

2018йилги Суперлига иштирокчилари:

1.“Локомотив”2. “Насаф”3. “Бунёдкор”4. “Пахтакор”5. “Навбаҳор”6. “Бухоро”7.“Қўқон-1912”8. АГМК9. “Металлург”10. “Қизилқум”11. “Сўғдиёна”
12. “Нефтчи”.

Ўтган мавсум олий лигада 7-ўринни олган Муборакнинг “Машъал” ва биринчи лигада 1-ўринни олган “Цементчи” клублари эса Суперлигада қатнашишмайди.

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”