2018-01-25 10:26:00

БУЮК ЙЎЛБОШЧИ ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ

Самарқанд давлат чет тиллар институтида ҳар ойнинг якунида мутолаа ҳафталиги ўтказилиб, талабалар, профессор-ўқитувчиларнинг китобхонлик маданиятини ўстиришга қаратилган тадбирлар уюштирилади.

Навбатдаги ҳафталикда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият —енгилмас куч” асари, унда илгари сурилган ғоялар муҳокама қилинди.

***

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида «Ўзбеккино» миллий агентлигининг вилоят ҳудудий бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган «Эҳтиром» номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.  

***

Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб «Менинг Биринчи Президентим» шиори остида ўтказилган хотира тадбирида мамлакатимиз мустақиллиги асосчисининг ҳаёт йўли, юртимиз тараққиёти учун қилган ибратли ишлари халқимиз ҳаёт даражасини оширгани таъкидланди.

“Туркистон-пресс”