2018-01-25 11:11:00

ҲАМЮРТИМИЗ МИША ГЕ “ТЎРТ ҚИТЪА КУБОГИ”ДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Хитой Тайпейида фигурали учиш бўйича Тўрт қитъа кубогибошланди.

Ушбу турнирда тўрт қитъа: Африка, Америка, Осиё ва Австралия/Океания минтақаларидан спортчилар иштирок этадилар. 

Иштирокчилар орасида ҳамюртимиз Миша Ге ҳам бор. Спортчимиз турнирдаги иштирокини бугун бошлайди. У эркин дастурларда ўз чиқишини намойиш этади. 

Қисқа дастурдаги чиқишлар эса 27 январь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Миша Ге 9 - 25 февраль кунлари Жанубий Кореяда ўтказиладиган Қишки Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этади. 

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”