2018-01-25 18:19:00

АЧИЛБОЙ РАМАТОВ ЎФА ПРЕЗИДЕНТИ ЭТИБ САЙЛАНДИ

25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

 Кун тартибидаги масалалардан бири ЎФФнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш бўйлиб, конференция делегатлари Ўзбекистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол Ассоциациясига ўзгартирилишига бир овоздан розилик билдиришди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Раматов сайланди. 

 

У.Аҳмаджонов ЎФАнинг биринчи вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, шу пайтгача биринчи вице-президент лавозимида ишлаб келган Шоакром Исроилов ҳамда Шерзод Тошматовлар вице-президент этиб сайланди. 

 

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”