2018-01-26 09:34:00

O‘ZLIDEP — ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАР МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯЧИСИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қувасой шаҳар кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда “Тадбиркор аёллар гуруҳи” ҳамкорлигида “O‘zLiDeP тадбиркор ва ишбилармон аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда аёлларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришда вакиллик органлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш, қонун лойиҳаларида тадбиркор ва фермер аёлларнинг  доимий равишда таклифларини бериб бориш механизмини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, қонун қабул қилиш жараёнларида фаол тадбиркор аёлларнинг иштирокини таъминлаш, депутатлар билан доимий мулоқотни ташкил этиш, маҳаллаларда ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш, улар орасида учраётган муаммоларни ўрганиб, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларига киритиш орқали ижобий ечим топиш чораларини кўриш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда партия дастурида аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда болаларда, айниқса, қизларда жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш O‘zLiDePнинг устувор вазифаси экани таъкидланди.

“Туркистон-пресс”