2018-01-26 11:04:00

МАРАТ ЖУМАЕВ ЧЕННАЙДА ЧЕМПИОН БИЛАН БИР ХИЛ ОЧКО ТЎПЛАДИ

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли халқаро мусобақа ўз якунига етди.

Ўз тарихида ўнинчи бор ташкил этилган “Chennai Open International” турнирида 22 давлатдан 267 нафар шахматчи иштирок этди. Улар орасида ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Марат Жумаев (2434) ҳам нисбатан олганда муваффақиятли дона сурди.

Эътиборлиси, турнир ғолиби каби 10 имкониятдан 8 очко жамғарган ҳамюртимиз якунда қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўрин билан кифояланди. Якунда бир йўла беш нафар иштирокчи ҳисобида 8 очкодан бор эди. Ана шу беш нафар шахматчи орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган ҳиндистонлик Лахман Ченнай турнири ғолибига айланди.

Самарқандлик гроссмейстер Марат Жумаев эса сўнгги 10-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, ўзи сингари 7 очкога эга бўлиб турган испаниялик Маркос Вега Ланезани таслим этди. 

 

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”