2018-01-29 13:07:00

ҲАМЮРТИМИЗ РОССИЯДАГИ ТУРНИРДА СОВРИНДОР БЎЛДИ

Жорий йил 26-28 январь кунлари Россиянинг Красноярск шаҳрида эркин ва аёллар кураши бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Мазкур мусобақада-97кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган ҳамюртимиз Магомед Ибрагимов совриндорларсафидан  ўрин олишга муваффақ бўлди. 

Ибрагимов илк жангида россиялик Расул Магомедовга ютқазиб қўйди. Бироқ, рақибининг финалга боргани Магомед Ибрагимовга медаллар учун курашиш имкониятини яратди. 

Якунда ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда мўғулистонлик Батзул Улзиисаикханни мағлубиятга учратди ва мусобақа совриндорига айланди.

 

“Туркистон-пресс”