2018-01-29 12:35:00

БАҲОРИСТОНДА O‘ZLIDEP КЎМАГИДА ИССИҚХОНА БАРПО ЭТИЛАДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят кенгаши, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳудуд сектор раҳбари ва туман электр тармоқлари бўлими, тумангаз корхонаси  ва туман Сувоқава ташкилоти вакиллари билан ҳамкорликда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини, инавацион ғоя ҳамда таклифларини ва муаммоларни ўрганиш мақсадида Косонсой туманининг Баҳористон, Оққўрғон ва Тошқўрғон маҳаллаларида сайёр учрашув ташкил этилди. Учрашувда 100 дан ортиқ фуқаро ва тадбиркорлар иштирок этди.

Сайёр учрашувда Баҳористон МФЙда жойлашган 29-сонли умумтаълим мактабида мутахассис ўқитувчилар етишмаслиги, ҳудудда мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмаслиги, тоза ичимлик суви йўқлиги, ишлаб чиқаришни ривожлантириш кераклиги учун имтиёзли кредит ажратилиши масаласида муаммо ва таклифлар билдирилди.

– Маҳалла ҳудудидаги ташландиқ жойда иссиқхона ташкил этиб аҳолини мева-сабзавот маҳсулотлар билан таьминлашни режалаштиряпман, – дейди Бахористон маҳалласидаяшовчи М.Қодиров. – Ушбу ҳудуддаги мавжуд ташландиқ ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Ташкилотчилар таклифим юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

Сайёр учрашувда аниқланган муаммолар ечимини топиш бўйича депутат ва мутасадди ташкилот масьул ходимлари тегишли чора-тадбирлар белгиладилар, мавжуд муаммолар бўйича эса депутатлик сўрови чиқарилиб,  ечими назоратга олинди.  

“Туркистон-пресс”