2018-01-29 13:35:00

ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА ҚАТНАШИШ УЧУН ХИТОЙ ТАЙПЕЙИГА БОРАДИ

Шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада иштирок этиш учун Хитой Тайпейига жўнаб кетади. Бош мураббий Осиё чемпионатига 14 нафар футболчиларни жалб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида “В” гуруҳида иштирок этади. Гуруҳда вакилларимиз Япония, Тожикистон, Жанубий Корея терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

“Туркистон-пресс”