2018-01-30 08:31:00

“UZBEK TIGERS” ЯНГИ МАВСУМДАГИ ИШТИРОКИНИ БОШЛАМОҚДА

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)да саккизинчи мавсум старт олмоқда. Янги мавсумда Ўзбекистоннинг "Uzbek Tigers" жамоаси ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Боксчиларимиз бу йилги мавсумни "America" гуруҳида ўтказадилар. Жангларда ҳамюртларимизга "Cuba Domadores", "Colombia Heroicos" ҳамда "Venesuela Caciques" жамоалари рақиблик қиладилар. 

 

Ҳамюртларимиз илк жангларини 10 февраль куни Кубада "Cuba Domadores" жамоасига қарши ўтказадилар. 


Тўқнашувдажамоамизқуйидагитаркибдаиштирокэтади:

-52кг: Худойназар Файзов 

-60кг: Шунқор Абдурасулов 

-69кг: Маҳмуд Ғоипов 

-81кг: Мадиёр Сайдрахимов 

+91кг: Баҳодир Жалолов. 

 

Жамоанинг кейинги иккита жанги Ўзбекистонда ўтказилади. Ушбу жангларга Термиз шаҳри мезбонлик қилади. 27 февраль куни “Cuba Domadores”га қарши бўладиган жавоб баҳсида "Ўзбек йўлбарслари" қуйидагича таркибда рингга чиқадилар: 


-49кг: Ҳасанбой Дўсматов 

-56кг: Шаҳобиддин Зоиров 

-64кг: Иқболжон Холдоров 

-75кг: Исроил Мадримов 

-91кг: Санжар Турсунов. 

 

1 март куни эса Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоаси юртимизда меҳмон бўлади.

 

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”