2018-01-30 11:53:00

ИҚБОЛЖОН ХОЛДОРОВ ҲИНДИСТОНДАГИ ТУРНИРНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Ҳиндистонда бокс бўйича India Openхалқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Кеча -64кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Иқболжон Холдоров мусобақадаги илк жангини ўтказди. Илк тўқнашувда боксчимизга иорданиялик Мустафо Алкасбех Обада рақиблик қилди. 

ЖЧ финалчиси ҳисобланган Иқболжон жангда рақибини нокаутга учратиб, муддатидан олдин ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди. 

 

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”