2018-01-30 12:15:00

АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИ ЁРДАМЧИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс ушбу ҳафтада Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар қилди Американинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати.

“Газета.uz” хабарига кўра, Элис Уэллс Тошкентда Президент Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури доирасида эришилган ютуқлар, халқаро ва минтақавий масалалар, шунингдек иқтисод ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг юқори лавозимли расмий вакиллари билан учрашади.

“Туркистон-пресс”