2018-01-30 13:05:00

ОҚДАРЁДА O‘ZLIDEP ТАШАББУСИ БИЛАН ОЛТИ НАФАР ЁШ ИШЛИ БЎЛДИ

Мамлакатимиздақулайбизнесмуҳитияратилиб, тадбиркорларгазаруримтиёзвапреференцияларберилаётганиуларнингянадасамаралифаолиятюритишидамуҳимомилбўлмоқда. Оқдарё туманида ҳам йирик саноат корхоналари сони йилдан-йилга кўпайиб, ҳудуд иқтисодиётида мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

O‘zLiDeP Оқдарё туман кенгаши фаоллари “Ойтамғали” маҳалласидаги ишсиз ёшларни туманда фаолият юритаётган “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан таништиришди.

Таъкидлаш керак, яқиндагина фаолиятини бошлаган “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамияти корхонасида тайёрланаётган трикотаж маҳсулотлари замонавийлиги ва юқори сифати билан ички бозорда аллақачон ўз ўрнини топиб улгурди. 10 турдан ортиқ тирикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқараётган корхона Япониянинг замонавий технологиялари билан жиҳозланган. Ҳозирда у ерда 450  нафар ёш иш билан таъминланган бўлса, кейинги йилда яна 250 та қўшимча иш ўрни яратиш режалаштирилган.

– Юз фоиз пахта ва ипак матодан тайёрланаётган маҳсулотларимиз сифати хорижникидан асло қолишмайди, – дейди корхона менежери Бурхон Примов. – Шу боис биз билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган савдо марказлари, кийим-кечак дўконларидан буюртмалар кўпаймоқда. Келгусида маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилмоқчимиз.  

Корхонада меҳнат қилаётган ходимларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир. 

– Бундай эзгу тадбирлардан мақсад ёшлар бандлигини таъминлашдан иборат, – дейди O‘zLiDeP  Оқдарё туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Аҳрор Ҳамидов. – Қувонарлиси, бугун кўплаб ёшлар корхонага ишга таклиф этилди. Масалан,  М.Рустамова, М.Мардиева, А. Ҳамраев каби 6 нафар ишсиз йигит-қиз иш билан таъминланди. Бундай тадбирларни аҳамиятини инобатга олиб, келгусида ёшлар билан ишлаш кўламини янада кенгайтирамиз.

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”