2018-01-30 13:32:00

ҲАР ҒОЯНГИЗ БИЗГА ҚЎЛЛАНМА

Самарқанд вилоятидаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда Биринчи Президентмиз Ислом Каримов туғилган кунининг 80 йиллиги муносабати билан Буюк Йўлбошчимизнинг ибратли ҳаёти ва мамлакатимиз равнақи йўлида амалга оширган ишларини хотирлашга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

- Лицейимиздаги учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист А.Мардиев, “Эл-юртҳурмати” ордени соҳиби Я.Аллаёров, профессор Э.Хўжаевнинг Ислом Каримов билан боғлиқ хотирали чиқишларидан Улуғ Йўлбошчимиз ҳақида кўпнарсани ўргандик, - дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Нилуфар Алиева. – Биринчи Президентимиз билан юртимиз тараққиёти йўлида бирга фаолият юритган, бевосита мулоқотда бўлган бу зиёлилардан буюк инсон салоҳиятига муносиб бўлиш учун нима ишлар қилишимиз зарурлигини англадик.

***

Вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Тошпўлат Тугалов, Жомбой туман ҳокими ўринбосари Ҳафиза Ўсарова иштирокида Биринчи Президент Ислом Каримов туғилган кунининг 80 йиллигига бағишлаб “Хотирангиз қалбларда мангу” мавзуида хотира кечаси ўтказилди.

Тадбирда истиқлолимиз асосчиси Ислом Каримов томонидан мамлакатимиз тараққиёти, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлар эътироф этилди. Буюк сиёсат арбобининг номи мангуликка муҳрланиб қолиши таъкидланди.

***

Каттақўрғон шаҳридаги маданият саройида уюштирилган маънавий-маърифий тадбирда Ислом Каримов томонидан халқимиз бахти, эркинлиги, тинч ва адолатли ҳаёт қуриши йўлида амалга оширилган ишлар эътироф этилди. Шундан сўнг Каттақўрғон мусиқали драма театри актёрлари томонидан “Мангу қалбимиздасиз” номли саҳна кўриниши намойиш этилди.

“Туркистон-пресс”