2018-01-30 15:09:00

БАНКЛАРДА ТУШЛИК ВАҚТИ ЎЗГАРДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ходимларнинг тушлик танаффус вақти соат 13:00дан 14:00гача этиб белгиланди.

Марказий банк аҳоли, корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида, тижорат банкларига тизимнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини қайта кўриб чиққан ҳолда, банкнинг барча филиаллари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўлинмаларида жорий йил 1 февралдан тушлик танаффус вақтини соат 13:00 дан 14:00 гача этиб белгилашни тавсия этган.

Маълумот учун, 2015 йил майидан буён Ўзбекистондаги банкларда тушлик вақти соат 14:00дан 15:00гача ҳисобланарди.

“Туркистон-пресс”