2018-01-30 18:22:00

ҚАРШИ ШАҲРИДА ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ ОЧИЛДИ

Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ислом Каримов раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятида ҳам хотира тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

30 январь куни Қарши шаҳрида Биринчи Президентимиз ҳайкалининг очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

“Туркистон-пресс”