2018-01-31 09:42:00

ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ГУРУҲ БОСҚИЧИ ОЛДИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Жорий йилнинг 31 январь куни “В” гуруҳидаги терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

—Эронда бўлиб ўтган саралаш баҳсларидан кейин Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказдик. Тайёргарлик жараёни яхши кечди, таркибимизда ёшлар кўп. Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш. Биринчи ўйин Жанубий Кореяга қарши бўлади. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда, дастлабки баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз, — деди матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Баҳодир Аҳмедов.

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”