2018-01-31 11:12:00

ЗУККО АСКАРЛАР КУЧ СИНАШДИ

“Самарқанд китоб олами” мажмуасида “Зукко ҳарбийлар” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда вилоятдаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган хизматчилардан шаклланган тўрт жамоа билим майдонига чиқишди. "Темурбеклар", "Само қўриқчилари", "Зукко билимдонлар" ва "Турон" жамоаларидан иборат курсантлар "Темур тузуклари" ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома" асарларидан тайёрланган саволларга жавоб берди. Ёшларнинг чиқишлари соҳа ходимлари ҳамда малакали мутахассислардан иборат ҳайъат томонидан баҳолаб борилди.

Қизғин учрашувда "Само қўриқчилари" жамоаси ғолиблик шоҳсупасига чиқди. 

“Туркистон-пресс”