2018-01-31 12:43:00

ҲИНДИСТОНДАГИ МУСОБАҚАДА 7 НАФАР БОКСЧИМИЗ ЯРИМ ФИНАЛГА ЧИҚДИ

Ҳиндистонда бокс бўйича India Openтурнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқдалар. Икки кун олдин -91 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Санжар Турсунов ярим финал масаласини ҳал қилганди. Кеча яна бир қатор боксчиларимиз чорак финал жангларини ўтказишди. Тўқнашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

-52кг: Худойназар Файзов - Лалдин Мавиа (Ҳиндистон) 3:2

-56кг: Абдулҳай Шораҳматов - Лал Мадан (Ҳиндистон) 5:0

-60кг: Шербек Раҳматуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) 2:3

-64кг: Иқболжон Холдоров - Ашиш (Ҳиндистон) 4:1

-69кг: Бобоусмон Ботуров - Прасад Гале Бишну (Непал) 5:0

-75кг: Исроил Мадримов - Ҳамид Азизи (Афғонистон) (Мадримов нокаут эвазига ғалаба қозонди)

+91кг: Лазиз Муллажонов - Эванс Агнесс Кедди (Сейшелл) (Кедди нокаут эвазига ғалаба қозонди)

+91кг: Баҳодир Жалолов - Нарендер (Ҳиндистон) 5:0

Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари ўтказилади. 

 

“Туркистон-пресс”