2018-02-01 10:09:00

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ СОҲАСИГА ЭЪТИБОР КУЧАЙМОҚДА

Мамлакатимизда инвестиция дастурлари доирасида шифохоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳага янги технологияларни татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар инсон манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг саломатлигини муҳофазалашда муҳим омили бўлаётир.

Сақлаш сақлаш вазирлигиАхборот хизматиберган маълумотларга кўра, 2017 йил инвестиция дастури доирасида вазирликтизимидаги 181 та даволаш-профилактика муассасасида 552,6 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилда бу соҳадаги ишларни янада кенгайтириш, хусусан, вазирлик тизимидаги 310 та тиббиёт иншоотларида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва уларни жиҳозлаш учун 803,6 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилди.

Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш ҳам устувор вазифалардан биридир.

2017 йил 12 декабрь куни Президентимиз раислигида тиббиёт соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда ушбу масала ҳам кўтарилган эди. Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб, жойлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар таъминоти ва салоҳияти етарли эмаслиги, бунинг сабаблари, оқибат ва ечимлари хусусида тўхталганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу вазифаларни ҳал этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлар, туманлар ва муассасалар кесимида тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжни ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижасида вакант ўринлар аниқланиб, уларни малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан бир қатор амалий чоралар ишлаб чиқилди. Хусусан, тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларини мақсадли йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жорий йил январьойида тиббиёт олий таълим муассасаларининг 7-босқич бакалавриат битирувчилари якуний давлат аттестациясидан ўтказилди ва улардан 1811 нафари умумамалиёт шифокори сифатида ишга йўлланма олди. Бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида умумий амалиёт шифокорига бўлган вакант жойлар тўлиқ қопланди.

Бундан ташқари, 926 нафар 2-босқич клиник ординатура битирувчиларидан 907 нафарини тор соҳа мутахассиси сифатида ишга жойлаштириш ҳисобига тор доирадаги мутахассисларга бўлган эҳтиёжяна қисқаради. Шунингдек, бу йил тиббиёт олий ўқув юртларида бакалавриатура йўналишида таълим олаётган 6-босқич талабалар ҳам ўқишни якунлаб,ишга йўл олади.

Яна бир янгилик – жорий йилдан бошлаб пенсия ёшидаги шифокорлар меҳнат фаолиятини давом эттирган тақдирда уларга ойлик маош ва пенсия тўлиқ миқдорда тўланадиган бўлди.

Ўтказилаётган ушбу амалий саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилда умумий амалиёт шифокорлиги бўйича бўш ўринлар 82 фоиз, тор мутахассисликлар бўйича эса 55 фоиз қопланиши кутилмоқда.

“Туркистон-пресс”.