2018-02-02 08:39:00

ОЛМАОТАДА "ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА РАҚАМЛИ КУН ТАРТИБИ" ХАЛҚАРО ФОРУМИ ИШ БОШЛАДИ

Бугун Олмаотада "Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби" мавзуидаги халқаро форум ўз ишини бошлади. Форум бош мавзуси замонавий тренд ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасидаги рақамли иқтисодиётни ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдеб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хизмати.

Форумда МДҲ давлатларининг ҳукумат раҳбарлари ҳамда масъул идора ва ташкилотлар, шунингдек бизнес ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқдалар. Форумга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг рақамли технологиялар йўналишида етакчи ҳисобланган халқаро экспертлар таклиф қилинган.

Халқаро анжуманда мамлакатимиз ҳукумати делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

«Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби»  халқаро форуми умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

“Туркистон-пресс”.