2018-02-02 11:03:00

БУ ЙИЛ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИНИ ҚАЙ ТАРТИБДА ТЎЛАЙДИ?

2018 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг миқдори қанча? Бу савол кўпчиликни қизиқтириш табиий. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдори (2018 йил 1 январ ҳолатига 172,240 сўм)дан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

2018 йил учун тасдиқланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрларига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи:

энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача бўлган даромаддан 7,5 фоиз миқдорда;

энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган даромаддан 16,5 фоиз миқдорда;

энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан юқори даромаддан 22,5 фоиз миқдорда ундирилади.

Энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача яъни, 172,240 сўмгача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди.

“Туркистон-пресс”.