2018-02-02 11:21:00

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТИ МАТНИ БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИДА ҚИЗИҚИШ УЙҒОТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаати асосий қисмлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида “2030 йилгача давр учун барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини амалий тадбиқ этилиши бўйича Ўзбекистон ҳукумати чора-тадбирлари тўғрисида” сарлавҳаси остида тарқатилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжат ташкилотнинг олтита расмий тилига (араб, француз, инглиз, испан, рус ва хитой) таржима қилинди ва БМТда аккредитация қилинган барча дипломатик ваколатхоналар орасида тарқатилди, шунингдек, БМТ Расмий ҳужжатлари тизимида жойлаштирилди.

“Туркистон-пресс”.