2018-02-05 08:38:00

ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗ БУГУН ЯПОНИЯГА ҚАРШИ ЎЙНАЙДИ

         Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувни ўтказади. “B” гуруҳи 3-турида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Японияга қарши баҳс олиб боради.

ЎФФ расмий сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон ва Япония дастлабки икки турда 6 очкодан тўплаган ҳолда муддатидан аввал чорак финал масаласини ҳал қилган бўлса-да, бугунги беллашув гуруҳ етакчисини аниқлаб бериши билан аҳамиятлидир. Чунки, гуруҳ ғолиби чорак финалда "А" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.

"А" гуруҳида 2-турдан сўнг мусобақа мезбони Хитой Тайпейи 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2-ўринда Малайзия терма жамоаси бормоқда.

“Туркистон-пресс”