2018-02-05 09:20:00

ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА СПОРТЧИЛАРИМИЗ ЭРИШГАН МУВАФФАҚИЯТЛАР

Эронда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати якунига етди.Ўзбекистон терма жамоаси мазкур чемпионатни иккита олтин ва битта кумуш медали билан якунлади.

Жумладан, ҳамюртларимиздан Надия Дусанова ва Елена Смольяновалар чемпионатда олтин медални қўлга киритган бўлса, мусобақанинг сўнгги кунида кўпкураш баҳсларида қатнашган Александра Юркевская терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди. 

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”