2018-02-05 10:15:00

1 АПРЕЛДАН ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ҲОКИМИЯТЛАРГА БЎЙСУНАДИ

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсундирилади.

Бу Ўзбекистон Президентининг 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган.

Фармонга мувофиқ, ФҲДЁ органи фаолияти, «Оила» марказининг туман (шаҳар) бўлими ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бошқа тузилмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шахар) ҳокими ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилди.

“Туркистон-пресс”