2018-02-05 14:08:00

ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗ ГУРУҲДА ИККИНЧИ ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Навбатдаги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун гуруҳдаги сўнгги ўйинни Япония терма жамоасига қарши ўтказди. Афсуски, ушбу баҳсда омад тажрибали ҳисобланган Япония терма жамоасига кулиб боқди. Ҳамюртларимизнинг иккита голига рақиблар тўртта гол билан жавоб бердилар—2:4. 

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритди. Энди вакилларимиз чорак финалда "А" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган терма жамоага қарши ўйнайди. 

 

“Туркистон-пресс”