2018-02-05 17:02:00

БОТИРЖОН АСАДОВ ТИВ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ БЎЛДИ

Ботиржон Асадов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ботиржон Асадов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати. 5 февраль куни у маҳкама жамоасига таништирилди.

“Газета.uz” хабарига кўра, Ботиржон Асадов 2017 йил баҳоригача Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси сифатида фаолият кўрсатган. Майойида Сенат аъзоси, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм қўмитаси раиси ўринбосари бўлган.20 июнь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.

“Туркистон-пресс”