2018-02-05 17:06:00

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИДА ҚАТОР ТАЙИНЛОВЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг  2018 йил 3 февралдаги фармойишига муқофиқ Президент Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, Президент Матбуот хизмати ҳузурида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Салихов Ҳусан Равшанович тайинланди.Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар шўъбаси бош консультанти этиб Азимов Ҳуршид Маъмурович, Усмонов Бобирбек Собирович эса мазкур шўъбанинг етакчи консультанти этиб тайинланди. Шунингдек, Самадов Анвар Жовлиевич Президент Матбуот хизмати тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шўъбасининг етакчи консультанти этиб  тайинланди.

“Туркистон-пресс”