2018-02-06 08:30:00

ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗ ЧОРАК ФИНАЛДА ВЬЕТНАМ ЖАМОАСИ БИЛАН ЎЙНАЙДИ

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 8 февраль куни Осиё чемпионати чорак финалида Вьетнам терма жамоаси билан ўйнайди.

Таъкидлаш лозимки, “А” гуруҳида биринчи ўринни Вьетнам термаси эгаллади ва чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси айнан вьетнамликларга қарши куч синашади. Мигель Родриго шогирдлари илк турда Малайзиядан (1:2) енгилган бўлса, қолган икки ўйинда Баҳрайн (2:1) ва мусобақа мезбони —Хитой Тайпейини (3:1) мағлубиятга учратди.

Япония терма жамоаси эса чорак финалда “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Баҳрайнга қарши тўп суради.

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

    “Туркистон-пресс”