2018-02-06 16:42:00

ЙИГИТЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАНТАНАЛИ КУЗАТИЛДИ

Самарқанд вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни кузатиш маросими ўтказилди.

Унда тиббий кўрик, жисмоний тайёргарлик ва тест синовларида сараланган чақирилувчиларнинг дастлабки гуруҳи муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров ва бошқалар  хизматга отланган йигитларни табриклаб, уларга оқ йўл тилади. 

Маросимда муддатли ҳарбий хизматга кузатилаётган йигитларга эсдалик совғалари топширилди.

“Туркистон-пресс”