2018-02-07 08:35:00

АЙНУРА “ЎЗХДП ЭНГ ФАОЛ АЁЛИ-2018” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ

Нукус шаҳрида «Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол аёли — 2018» кўрик-танлови Қорақалпоғистон Республика босқичи ўтказилди.

— Депутатларимиз орасида хотин-қизлар сафи кенгайиб бораётганидан жуда хурсандмиз, — дейди Ўзбек­истон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши раиси Халилла Ешимбетов. — Бугунги кунда Қорақал­поғис­тон Республикаси бўйича партия аъзоларининг 40 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Шунингдек, ЎзХДПдан сайланган 30 га яқин депутат аёл маҳаллий ташкилотларимизда турли вазифаларда фаолият олиб бормоқда.

Бир неча соат давом этган танловда опа-сингилларимиз иқтидор ва истеъдодларини, ақл-заковати ва интеллектуал қобилиятини намоён қилишди. Танлов ғолибаларини аниқлаш осон кечмади.Якуний натижаларга кўра, танловда Беруний туманидан Айнура Ўразова ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлди.

 

“Туркистон-пресс”