2018-02-07 08:53:00

ТЕННИСЧИ ҚИЗЛАРИМИЗ БАҲРАЙНДАГИ ТУРНИРНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Баҳрайнда қизлар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган Федерация кубоги(FedCup) теннис турнири ўтказилмоқда.

Кеча бўлиб ўтган баҳсларда аввалига ҳамюртимиз Ясмина Каримжанова Ненси Каракини 55 дақиқа ичида 6:2, 6:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Кейин эса Сабина Шарипова Хода Хабиб устидан 58 дақиқа ичида 6:0, 6:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Шу тариқа, терма жамоамиз қизлари Ливанга қарши ўйинда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди.

Жуфтлик баҳсларида эса Абдураимова/Омонмуродова тандеми Караки/Нассиф жуфтлигини 6:2, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратдилар. Якунда Ўзбекистон - Ливан тўқнашуви 3:0 кўринишида якунланди.

Энди қизларимиз Янги Зеландияжамоасига қарши ўйин ўтказадилар.

 

“Туркистон-пресс”