2018-02-07 09:15:00

O‘ZLIDEPНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИДА 17 ТА МУАММО ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Хонқа ва Кўшкўпир туманларида бўлиб ўтди.

Аҳолининг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш, халқ манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган сайёр қабулда 40 дан ортиқ муаммолар атрофлича ўрганилди.

Қўшкўпир туманида O‘zLiDeP вилоят кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири А.Матназаров,  O‘zLiDeP вилоят кенгашининг депутатлар билан ишлаш сектори мудири Қ.Ҳамроев, Қўшкўпир туман солиқ инспекцияси, туман соғлиқни сақлаш бўлими, етакчи тижорат банклари ва Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Ф.Рўзметов, Ш.Болтаев, Г.Султановалар аҳоли томонидан билдирилган муаммоларни ўрганишди.

Хонқа туманида ҳам муаммоларнинг кўпчилиги тоза ичимлик суви танқислиги, транспорт, ер олиш масалалари, ишсизлик муаммоси ва мактабгача таълим муассасалари аҳолининг талабига жавоб бермаслиги ҳақида бўлди.

Хонқа туман “Азизбек-Отабек” стома сервис хусусий корхонаси раҳбари, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Н. Машарипова, Халқ депутатлари Хонқа туман  Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Х.Сабировлар мазкур муаммолар депутатлик сўровлари юбориш орқали ҳал қилинишида амалий ёрдам беришга тайёр эканликларини айтишди.  

Сайёр қабуллар давомида 17 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

“Туркистон-пресс”