2018-02-07 09:42:00

ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Экспорт-импорт жараёнларини яхшилаш устида ишлаш учун Ташқи савдо вазирлиги ҳузурида эксперт кенгаши ташкил этилади.  Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур кенгаш экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, логистика тизимини ривожлантириш ва ташқи савдо ҳажмини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш, ушбу дастурларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Кенгаш мутахассислар жамоасидан, шу жумладан, тўғридан-тўғри вазирлик ходимлари ва хусусий сектор вакилларидан тузилади. Эксперт кенгашининг таркиби танлов шартлари асосида, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ишларни комплекс баҳолаш ва тегишли соҳаларда профессионал тажрибага эга бўлган номзодлар орасидан танлаб олиш орқали аниқланади.

“Туркистон-пресс”