2018-02-07 10:16:00

“ҚАРШИ” АЭРОПОРТИ МАХСУС КОМПАНИЯ БОШҚАРУВИГА БЕРИЛАДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, «Қарши» аэропорти махсус компания бошқарувига берилиб, унинг ҳудудида «очиқ осмон» режими жорий этилади.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси аэропортни халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига беришни кўзда тутувчи «Қарши» халқаро аэропортини ривожлантириш концепциясини жорий йил 1 июлга қадар ишлаб чиқади.

Аэропортни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси таркибидан чиқариш режалаштирилган. Унинг ҳудудида «Очиқ осмон» режимини жорий этиш, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилиш белгиланган.

“Туркистон-пресс”