2018-02-08 07:06:00

БУЮК ШОИРГА ЭҲТИРОМ

Буюк мутафаккир шоир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб Навоий шаҳрида  “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида  II Халқаро илмий-назарий конференция иш бошлади.

Мазкур анжуманда дунёнинг 20 дан зиёд давлатларидан ва республикамизнинг турли вилоятларидан   200дан ортиқ  Навоий ижоди ихлосмандлари,тилшунос олимлар, ижодкорлар иштирок этишмоқда.

Икки кунлик  анжуман давомида илмий-назарий конференция,амалий санъат намуналари кўргазмаси, шоир ғазаллари билан айтилувчи қушиқлардан концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.



Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”