2018-02-08 08:29:00

8-СИНФ ЎҚУВЧИСИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ — “SPARK” АВТОМАШИНАСИ КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “Ёш навоийхонлар” кўрик-танлови ўтказилди.

 

Танловнинг қуйи босқичларида 2 минг 500 дан зиёд ўқувчи қатнашди. Вилоят босқичида 6 нафар номзод ўзаро баҳслашди. Мазкур танловда умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари энг кўп ғазал ёд олиш, ифодали ўқиш, унинг матни насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш каби шартлар бўйича билимини синовдан ўтказди.

 

ЎзА хабарига кўра, Кармана туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғаффоров биринчи ўринни эгаллади ва унга Президент совғаси — “Spark” автомашинаси калити топширилди.

 

Иккинчи ўринни қўлга киритган икки нафар ва учинчи ўринни олган уч нафар билимли ёшларга эса ноутбук ҳамда компьютер жамланмалари берилди.

 

“Туркистон-пресс”