2018-02-08 17:10:00

ЖОРИЙ ЙИЛДА 350 МИНГТАГА ЯҚИН ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ

2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини амалга ошириш чоралари тўғрисидаги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2018 йилда жами 346 790 та доимий иш ўрни, шу жумладан:

иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватлари яратиш ва фаолиятни кенгайтириш орқали — 168 224;

илгари хусусийлаштирилган ташкилотларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали — 19 994;

қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли уйлар ва муҳандислик инфраструктурасини қуриш орқали — 46 601;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали — 10 661;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш  орқали 101 310 та иш ўринларини яратиш режалаштираляпти.

Ушбу прогноз кўрсаткичлар бажарилмаган ҳолларда вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, ҳудудлардаги иқтисодий комплекс раҳбарларининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлилик масаласи кўриб чиқилади.

“Туркистон-пресс”.