2018-02-09 07:51:00

БУГУН ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗ ЭРОН ТЕРМА ЖАМОАСИ БИЛАН КУЧ СИНАШАДИ

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати чорак финалида Вьетнамни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун, 9 февраль куни Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ярим финал доирасида Осиёнинг амалдаги чемпиони Эрон билан куч синашади. Бўлажак ўйин олдидан дам олиш куни берилмаган бўлса-да, мураббийлар штаби Эроннинг ўйинини таҳлил қилиб чиқди ва ўйин олдидан футзалчиларга рақибнинг ўйинидан видеолавҳалар кўрсатилади.

Номинал мезбон сифатида қайд этилган Эрон оқ рангли формаларда ўйнайди. Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўк либосларда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви бугун, 9 февраль куни XinzhuangGymnasiumспорт мажмуасида ўтказилади. УчрашувТошкентвақтибилан16:00 дабошланади.

“Туркистон-пресс”