2018-02-12 09:34:00

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

Парламентнинг қуйи палатасида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори РаҳимжонҲакимов билан Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Ихсан Чағлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад икки томон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида томонлар Институт ҳодимларини Туркия парламентида тажриба алмашувини йўлга қўйиш, қонунчиликни такомиллаштиришда ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек биргаликда долзарб масалалар бўйича конференция, семинар, давра суҳбатлари ташкил этиш ва ўтказишга келишиб олишди.

“Туркистон-пресс”