2018-02-13 09:17:00

ПЕНСИОНЕР-ШИФОКОР ЭНДИ ПЕНСИЯСИНИ ТЎЛИҚ ОЛАДИ

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, ишловчи пенсионер-шифокорларга пенсия 100 фоиз миқдорда тўланадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги Қарорининг 6-бандига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокор-пенсионерларга пенсияни тўлиқ миқдорда тўланиш тартиби белгиланди.

Шу пайтгача тиббиёт муассасасида ишлаётган пенсионер-шифокорлар ҳар ойда пенсия миқдорининг 50 фоизини оларди. Қарорга кўра, энди бу тоифа пенсионерларга пенсиясида ҳеч қандай чеклов бўлмайди.

Ҳозирда туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимларидаги шифокор пенсионерларнинг Ф-25 шаклдаги топшириқномаларига пенсия миқдорини 100 фоизга ўтказиш юзасидан тегишли ўзгартиришлар киритмоқда.

Амалда ўрнатилган тартибга мувофиқ, 2018 йилнинг январь ойи учун барча ишловчи шифокор-пенсионерларга 100 фоиз миқдордаги пенсия тўлови февраль ойида иш ҳақининг иккинчи қисми тўлови амалга ошириладиган муддатларда тўланади.

“Туркистон-пресс”