2018-02-14 07:06:00

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси – давр синовидан ўтган ишончли стратегик ҳамкорлардир. Олий даражадаги мулоқотларнинг мунтазамлик касб этиши ва муштарак интилишлар эвазига давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча йўналишларда изчиллик билан ривожланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. Буҳақида вазирликнинг Ахборот хизмати маълум қилди.

Учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Р.Ибрагимов, шунингдек вазирликнинг ХМТ билан ҳамкорлик ва халқаро алоқалар сектори мудири Б.Алимуҳамедов, Корея Республикаси элчихонасининг Биринчи котиби У Хи Чан, EPS маркази директори Сон Санг Жин иштирок этдилар.

Учрашувда Ўзбекистон Республкаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Корея Республикаси Кванжу шаҳрида ваколатхонасини очиш, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Корея Республикаси Меҳнат ва бандлик вазирлиги ўртасида Имзоланиши кутилаётган Ўзбекистон фуқароларини  Кореяга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бандликни ҳал этиш тизими орқали жўнатишга оид янги Меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолашга, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Кореянинг Кадрларни бошқариш вазирлиги ўртасидаги Меморандумни амалга оширишга оид ва бошқа икки томонни қизиқтирган масалалар муҳокама этилди.

Учрашув конструктив ва хайрихоҳлик муҳитида ўтди.

“Туркистон-пресс”