2018-02-14 08:05:00

ҲОКИМ ВА ТАДБИРКОРЛАР ДОИМИЙ МУЛОҚОТДА

2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан Наманган вилояти ҳокими томонидан тадбиркор ва ишбилармонлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиш давом этмоқда. Ҳозирга қадар 185 та тадбиркорликка оид масала кўриб чиқилиб, уларнинг 57 таси ижобий ҳал этилди, 8 та лойиҳа самарасиз деб топилди, 120 таси ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Навбатдаги очиқ мулоқотда нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этишни мақсад қилган Наманган шаҳридаги “Истиқбол замон болалари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Матлуба Мадаминова, парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқаришни мақсад қилган “Водий инновацион” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рустамжон Абдуллаев қўйган масалалар ижобий ҳал этиб берилди. Яна бир Наманган шаҳрилик тадбиркор Азиз Собитовнинг инновацион лойиҳаси қўллаб-қувватланди. Шунингдек, бир неча нафар тадбиркорнинг муаммолари юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

“Туркистон-пресс”