2018-02-14 08:34:00

ПЕНСИОНЕР МУАММОСИНИ КИМ ҲАЛ ЭТАДИ?

Мамлакатимизда пенсия таъминотини тартибга солувчи қонун нормаларини Ўзбекистон Ресубликаси Меҳнат кодексининг тегишли моддалари, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда бошқа қонуности ҳужжатлари ташкил этади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кўчайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинди.

Мазкур Фармонларга мувофиқ, илк маротаба давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни таъминлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилди.

Эндиликда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга пенсия тайинлашни рад этганда, ушбу тоифадаги низолар мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни кўриб чиқиш маъмурий судлар томонидан амалга оширилади. Демак, пенсионерларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ушбу янги идора томонидан қатъий ҳимоя қилинади.

“Туркистон-пресс”