2018-02-15 11:42:00

АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Флорида штатининг Маржори Стоунмен Дуглас мактабида рўй берган ваҳшиёна жиноят муносабати билан вазир самимий таъзия билдирди, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати.

Ўз навбатида, АҚШ элчиси Президент Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига АҚШ учун бу оғир дамларда ғамхўрлиги ва ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференсия икки томонлама кун тартибинининг долзарб масалалари ва унга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

“Туркистон-пресс”