2018-02-21 11:17:00

ТУРК ҲАМКОРЛАР БИЛАН КЕЛИШУВ

“Ўзстандарт” агентлиги таклифи билан Турк стандартлари институти (TSE) президенти С. Коркмаз мамлакатимизда ишчи ташриф билан меҳмонда бўлди.Бу ҳақида агентликнинг Ахборот хизмати маълум қилди.

Бўлиб ўтган учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги ва Турк стандартлари институти (TSE) билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жуцмладан, турк ҳамкорлар билан Ўзбекистонда янги қўшма лабораторияларни очиш, “Ўзстандарт” агентлиги ходимларини Туркияда ўқитишга келишиб олинди.

Учрашувда Ўзбекистонда турли синовларни ўтказа оладиган “Кэмпус” объекти қурилиши бўйича келишувга ҳам эришилди. Янги объектда бир неча сертификатлаштириш идоралари мавжуд бўлади. Бу, ўз навбатида, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ва ташқи бозорга сифатли маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятини беради.

“Туркистон-пресс”