2018-02-21 11:43:00

ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН ЎРТАСИДА ИШБИЛАРМОНЛАР КЕНГАШИ ТУЗИЛАДИ

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Ишбилармонлар кенгаши тузилади ҳамда мазкур кенгашнинг биринчи йиғилиши Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширадиган давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтади.

Ушбу ташаббус Ўзбекистон томонидан билдирилган. Кенгашда ҳар икки мамлакат тадбиркорларини қизиқтирадиган масалалар муҳокама этилади.

Кенгаш доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қарийб 15 млн. АҚШ долларига тенг экспорт-импорт шартномаларини имзолаш кўзда тутилмоқда, деб хабар қилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Ахборот хизмати.

“Туркистон-пресс”